Давра сухбати бўлиб ўтди
“Транспорт ва молия сохаларидаги айрим хуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш хақида”ги Қонуннинг мохияти ва ахамияти тўғрисида Қўшкўпир тумани хокимлигида туман хокимлиги ходимлари ва идора ташкилотлар ходимлари иштироқида Давра сухбати бўлиб ўтди. Давра сухбатида Хорзм вилоят Адлия Бошқармаси Қўшкўпир тумани Юридик Марказ бошлиғи Б.Юсупов иштироқ қилди ва кодексга киритилган қўшимча ва ўзгаришларнинг мохияти ва ахамияти тўғрисида яъни;
Ушбу кодексга киритилган ўзгартиришларда, хайдовчилар транспортни бошқаришда телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали файдоланиш мумкинлиги, Хайдовчилар белгиланган тезликни ошириб юборганда қайд этилган тезликдан 5-км/соат чегириб ташлаб жазо қўлланилиши, Хайдовчи ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатидан ўтказганликга оид хужжатларни, ишончномани суғуртани ёнида олиб юриш 2022 йилнинг 1- мартидан кучга кириши яъни қўлланилиши тўғрисида шунингдек транспорт салонинг олд қисмида монитор (дисплей) ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинганликлари ва бошқа кодексга киритилган ўзгаришлар ва қўшимчалар хақида тушунтиришлар бердилар. Давра сухбати якунида давра сухбати иштироқчилари савол жавоблар ўтказилди.
Қўшкўпир тумани хокими
ўринбосари Р.Матяқубов
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ