Депутат Муборак Аҳмедова бугун Қўшкўпир туманида бўлди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Аҳмедова Муборак Марксовна бугун Қўшкўпир туманида бўлди.
Даставвал, туман ҳокимлиги биноси катта мажлислар залида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини билан учрашиб, уларга маҳалла тизимидаги камчиликларни бартараф этиш, ҳар бир фуқаронинг муаммосини ижобий ечимини топиш муҳимлиги, қолаверса, ислоҳотлар моҳиятида инсон қадр-қиммати, шаъни, халқ манфаати мужассам эканлигини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга мавжуд Қонун ва қарорлар моҳиятини янада чуқурроқ англаш кераклиги, маҳаллага, аҳолига тўғри етказиб бериш, ижросини тўлиқ таъминлаш лозимлиги ҳам айтиб ўтилди.
Ушбу учрашувда туман ҳокими ва биринчи ўринбосари, бошқа барча ўринбосарлари, маҳалла раислари, идора, ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.