Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Муборак Аҳмедова Қўшкўпир туман ҳудудига коронавирус инфекциясини кириб келишини ва тарқалишини олдини олиш, келиб чиққан тақдирда эса зарур эпидемияга қарши тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ташкиллаштириш борасида ЎзМТДП туман Кенгаши раиси Шаҳноза Тангриберганова билан жойларда бўлди ва бу борада қилинаётган ишларни ўрганди.
Яъни, ушбу инфекцияга қарши қўлланилаётган чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш ҳамда амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш бўйича туман штаби таркибини ўрганди.
Қўшкўпир ТТБга қарашли штаб аҳволи, ундаги тайёргарликлар кўздан кечирилди. Тиббиёт ходимларининг шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлик даражаси ўрганилди.
Шунингдек, депутат Муборак Аҳмедова тумандаги бозор расталари ва савдо дўконларида ҳам бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини сунъий тарзда оширилмаслигини назорат қилиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳ фаолияти билан яна бир бор танишиб чиқди. Маҳсулотларининг узлуксиз таъминотини ташкил этиш бўйича тавсиялар берди.