Депутат аҳоли хонадонларида тарғибот ишларни олиб борди

Бутун дунё ташвишига айланиб бораётган коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олишга қаратилган карантин даврида барча партия депутатлари томонидан, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслар давом этмокда.

“Коронавирус инфекциясини биргаликда енгамиз!”    акцияси доирасида Халк депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати С.Худайберганова хамда ЎзМТДП Қўшкўпир туман Кенгаши раиси Ш.Тангрибергановалар бугун Хадра қишлоғида бўлиб, фуқароларга тиббий санитария қоидаларига тўлиқ амал қилиш тўғрисида тушунтиришлар бердилар. Айниқса, аҳоли ўртасида  ниқоб тақиш билан коронавирусдан сақланиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, хонадонларни озода сақлаш, вирусдан ҳимоя қилиш ва бошқаларга юқтирмаслик чораларини кўриш юзасидан тарғибот ишларини олиб бордилар.

Кўпроқ одамлар билан мулоқотда бўладиган сотувчи ва ҳайдовчиларга ҳам карантин қоидаларига қаттиқ амал қилиш ҳамда нарх-наволарни оширмаслик буйича керакли тавсиялар берилди. Ундан ташқари  ўқувчи-ёшлар учун уйда мустақил таьлим олишлари, душанбадан телевидение орқали ўтиладиган дарсларни кузатиб бориш, онлайн орқали узатиладиган  электрон дарсларда фаол иштирок этиш  билан боғлиқ кўплаб тавсиялар берилди.  

    

    Шунингдек, аҳолига депутат томонидан  бирламчи ҳимоя воситаси сифатида   исириқ ва тиббий ниқоблар бепул тарқатилди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари