Депутатлар аҳоли билан учрашиб, муаммоларини ўрганмоқда
Кўназей маҳалласида туман Кенгаши депутати М. Тиллаева билан сайловчиларнинг учрашуви бўлиб ўтди. Депутат даставвал йиғилганларни Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун моҳияти билан таништирди. Шундан сўнг сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва айрим муаммолар- маҳалла аҳли тоза ичимлик суви билан таъминланмаганлиги, ички йўлларнинг таъмирталаблигини тилга олдилар.
-Олдин Ғозовот-Хива йўналишида автобус қатнарди, бу эса маҳалла аҳлига анча қулайлик туғдираётган эди, чунки Хива коллежлари, лицейларда таҳсил олаётган талабалар бор. Уларнинг узоғини енгил қилишда ёрдам беришингизни сўрардик. Иложи бўлса туман марказига қатновчи автобус йўналиши ҳам йўлга қўйилса соз бўларди,- дейишди сайловчилар.
Учрашувда қатнашаётган маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бахтиёр Нуруллаев ҳам сўзга чиқди ва маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришга эътибор қаратиш ва ноқонуний қурилиш қурмаслик шартлигини уқтирди.