Депутатлик гуруҳлари фаолиятидан

Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари М.Собиров олиб борди. Эшитувда O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ташкилий партиявий ишлар бўлими мудири Д.Қабулова ҳамда  Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири У.Нурметовлар ҳам иштирок этишди.

Дастлаб, йиғилиш кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Ер мулк кадастр Қўшкўпир туман филиали бошлиғи Дилшод Полвоновнинг  туманда кадастр соҳасида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммо ва камчиликлар, уларни бартараф этиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар, кадастр ва ер ҳисобини юритиш соҳасидаги эскирган қонун ҳужжатларини янгилаш ва такомиллаштиришга доир таклифлар тўғрисидаги   ахбороти тингланди.

Шунингдек, Д.Полвонов соҳага малакали кадрлар тайёрлаш даражасини яхшилаш мақсадида ҳар шанба куни ўқув семинарлари олиб борилаётгани таъкидлади. Депутатлар томонидан  Ер мулк кадастр Қўшкўпир туман филиали вакилининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.  

Қўшкўпир туман ҳокимлиги  ахборот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари