Депутатликка номзод Ф.Эрмонов Қўшкўпирда  сайловчилар б

Халқ депутатлари вилоят Кенгашига ЎзЛиДеП 22-Ўртаёп сайлов округидан кўрсатилган  номзод Ф.Эрмонов Қўшкўпир туманидаги “Иттифоқ”, “Ошоққалъа”, “Ҳайробод” маҳаллаларида бўлиб,  сайловчилар билан учрашди, дастуридан ўрин олган йўналишлар ва режалар билан таништириб ўтди. 

ЎзЛиДеП сайловолди дастурида тадбиркор ва фермерлар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, иқтисодиёт ва хўжалик субъектлари учун солиқ юкини янада камайтириш, оилавий ҳамда ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур бўлган инфратузилмаларнинг яратилишини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сайловчилар учрашув давомида дастур доирасида айтиб ўтилган бир қанча вазифалар юзасидан саволлар бердилар ва асосли жавоблар олдилар.

                        


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари