Айни кунларда бутун дунёга хавф солаётган COVID-19 вирусига қарши курашиш, уни кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида Қўшкўпир туманида аҳолига тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ишлари олиб борилиши билан биргаликда барча объектларни, жумладан, корхона ва ташкилотлар, таълим-тарбия муассасалари бинолари, йўловчи ташиш учун қўйилган махсус такси транспортлари, қолаверса, аҳоли турар жойларида ҳам дезинфекция қилиш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.
Туман Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари ўз куч-ғайратини аямасдан халқимизнинг саломатлиги йўлида хизмат қилмоқдалар.
Бундан кўриниб турибдики, халқимиз бирдам ва ҳамжиҳатликда, бир куч бўлиб, бир мақсад йўлида COVID-19 вирусини кириб келиши ва тарқалишига йўл қўймайди.