Дўст синовда билинади...
Коронавирус пандемияси шароитида инсонлар аввалгиданда кўпроқ бир-бирларини қўллаб қувватламоқдалар.
Синовли кунларни ҳамжиҳатликда енгиб ўтишга ҳаракат қилмоқдалар. “Дўст синовда билинади” дея бежиз айтилмайди. Чунки ҳозирги оғир шароитда ҳам кимларнидир қўллаб-қувватлашга ошиқаётган, оғирини енгил қилишга, мушкулини осон қилишга бел боғлаётган саховатпеша инсонларимиз кўплигига гувоҳ бўлмоқдамиз.
Қўшкўпир тумани “Кўктом” маҳалласида истиқомат қилувчи тадбиркор Мираҳмад Қаландаров томонидан “Қадрият” маҳалласидаги эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган 7 та хонадонга 3 ярим млн.сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Худди шунингдек, “Кўктом” маҳалласидаги 15 та кам даромадли, якка ёлғиз, ногиронлиги бор хонадонларга ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.