ЭЪЛОН
ЭЪЛОН
Ғаллачилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликлар ва ташкилотлар раҳбарлари диққатига!
Жорий йилнинг 16 август куни туман қишлоқ хўжалиги бўлимида 2021 йил ҳосилидан суперэлита, элита ва кейинги авлодга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида тендер танлови бўлиб ўтади.
Танловда қатнашиш истагини билдирган фермер хўжалик ва ташкилот раҳбарлари қуйидаги ҳужжатларни 3 нусхада туман қишлоқ хўжалиги бўлимида тузилган тендер комиссиясига 15 августгача тақдим қилишлари сўралади.
ТАНЛОВ КОМИССИЯСИГА ХЎЖАЛИК (ФЕРМЕР, КОРХОНА) НОМИДАН:
1. Ариза
2. Тилхат
3. Диплом нусхаси
4. Меҳнат дафтарчаси нусхаси
5. Тупроқ унумдорлиги тўғрисида туман ер ресураслари ва давлат кадастр бўлимининг маълумотномаси
6. Дон корхонасидан сўнги 3 йил давомида хўжалик (фермер, корхона) ғалла сотиш бўйича шартноманинг бажарилганлиги тўғрисида маълумотномаси
7. Туман техника назорати инспекцияси маълумотномаси (техпаспорт нусхаси)
8. Сув таъминоти, ерларнинг шўрланиш даражаси тўғрисида туман қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда ирригация тизими ва мелиорация бўлимининг маълумотномаси
9. Мажбуриятдан озод пул маблағи тўғрисида банк маълумотномаси
Қўшимча маълумотларни туман Қишлоқ хўжалиги бўлимининг +998(62)3295647 рақамига мурожаат қилиш орқали билиб олишингиз мумкин.