ЭЪЛОН
Уруғлик пахта ҳамда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва бошқа экинлар уруғчилиги билан шуғулланувчи субъектлар раҳбарлари ДИҚҚАТИГА!
“2023 йилда туманда элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта ҳамда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва бошқа экинлар уруғчилигини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов ўтказиш тўғрисида” Туман ҳокимининг 3-12-172-Қ/23-сонли қарорига асосан 2023 йилнинг 15-январдан 5 февралгача Қўшкўпир тумани қишлоқ хўжалиги бўлими биносида 2023 йил ҳосилидан уруғлик пахта ҳамда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва бошқа экинлар уруғчилигини етиштириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун субъектлар ўртасида тендер танлови бўлиб ўтади.
Танловда қатнашиш истагини билдирган фермер хўжаликлар раҳбарлари қуйидаги ҳужжатлар тўпламини 2 нусхада Туман қишлоқ хўжалиги бўлимида тузилган танлов комиссиясига 5 февралгача тақдим қилишлари сўралади.
1. Тендер комиссияси номига ариза;
2. Фермер хўжалиги номидан тилхат;
3. Туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномаси;
4. Фермер хўжалиги, унинг раҳбари ва ишчи ходимлари тўғрисида маълумотнома;
5. Ирригация бўлими маълумотномаси;
6. Туман Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими маълумотномаси;
7. Фермер хўжалиги раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисида ҳужжат (диплом нусхаси);
8. Фермер хўжалиги раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар);
9. Фермер хўжалигида ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом нусхаси);
10. Мажбуриятдан озод пул маблағи тўғрисида тегишли банк томонидан берилган маълумотнома;
11. Туман техназорат инспекцияси томонидан берилган маълумотнома ҳамда мавжуд техникаларни техпаспорт нусхаси;
12. Контрактация шартномасининг бажарилиши бўйича туман “WБМ Қўшкўпир кластер” МЧЖ томонидан берилган маълумотнома;
13. Сўнги 3 йил ичидаги пахта ҳосилдорлиги бўйича “WБМ Қўшкўпир кластер” МЧЖ томонидан берилган маълумотнома.
Қўшимча маълумотлар учун:
+998(62) 32-95-647 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати