ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ МУСОБАҚАСИ
ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ» МУСОБАҚАСИ
«Ёш қутқарувчи» кўнгиллилар клублари мусобақасининг туман босқичи ўтказилди. Ушбу мусобақада туманидаги умумий ўрта таълим ҳамда касб-ҳунар мактаблари жамоалари иштирок этди. Мусобақа низомига асосан белгиланган 5 та шарт натижаларга кўра умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида 35-сон умумий ўрта таълим мактабининг “Учқун” жамоаси, касб-хунар мактаблари ўртасида 2-сон касб-ҳунар мактаби жамоаси ғолиб деб топилиб, мусобаканинг вилоят боскичига йулланмани қўлга киритишди. Шу ўринда ғолиб жамоалар туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Халк таьлими бўлими томонидан диплом ва эсталик совғалар билан такдирланди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ