ЭСДАЛИК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР
“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ” ЭСДАЛИК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР
Бугун Қўшкўпир тумани ривожи йўлида фидойилиги, ташаббускорлиги билан ўз ҳиссасини қўшиб келаётган 100 нафардан ортиқ элдошларимиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 - майдаги Фармонига биноан таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландилар.
Тақдирлаш жараёнида вилоят ҳокимининг ўринбосари Бахром Қурбанов, туман ҳокими Жўрабек Раҳимовлар иштирок этиб, медалларни тантанали тарзда топширдилар.
-Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёнаси мен учун икки баравар қувонч бахш этди,-дейди ДХМ директори Режаббиби Абдуллаева. –Куни кеча “СОДИҚ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН” медали билан тақдирландим, бугун эса “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони соҳибасига айландим. Бир нарсани билиб қўйишимиз керакки, бизнинг мамлакатимизда ҳеч кимнинг меҳнати эътибордан четда қолмаган, албатта, меҳнат бор жойда муносиб рағбат ҳам бўлиб келган.
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ