ЁШЛАР 5 ТАШАББУС ДОИРАСИДА ТЎГАРАКЛАРГА ЖАЛБ ҚИЛИНГАН
Қўшкўпир тумани “Баркамол авлод” болалар мактабида бугунги кунда фаолият олиб бораётган “Майда пластика”, “Бичиш-тикиш”, “Тўқиш”, “Компьютер сабоқлари”, “Либослар дизайни”, “Юмшоқ ўйинчоқлар” тўгараклари ўқувчи-ёшлар билан гавжум. Сабаби бу ерда Президентимизнинг 5 та муҳим ташабуси ижросини самарали ташкил этиш мақсадида турли тўгараклар мунтазам фаолият олиб бормоқда.
Ўқувчи -ёшлар тўгаракларда ўзлари қизиққан йўналишлар бўйича ўқиб-ўрганмоқдалар, шунингдек бўш вақтлари бесамар кетмаяпди. Бу ерга мунтазам келиб тўгаракларда қатнашаётган ёшлар келажакда қайси соҳани танламасинлар олган билимлари, касбга ўрганганликлари уларга асқотиши шубҳасиз.
Уларнинг бугунги қизиқишлари билан танишиш, иқтидор ва истеъдодларини юзага чиқаришда кўмаклашиш, қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят Баркамол авлод болалар мактаби раҳбари Иқболой Жуманиёзова қўшкўпирлик ёшлар билан учрашди. Улар билан самимий, очиқ мулоқот ўтказди.