ЁШЛАР БАНДЛИГИ МУҲИМ МАСАЛА
Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлар бугун нафақат ўзларининг иқтисодий аҳволини юксалтираётганликларини, балки ўз меҳнати, ташаббускорлиги билан жамиятимиз ривожига ўз ҳисса қўшиб, аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашаётганликларини кўриш мумкин. "Ошоқ қалъа" маҳалласи Маданият уйида фаолият олиб бораётган “Файзхон идеал” МЧЖга қарашли тикувчилик цехи бугунги кунда 30 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминламоқда. Ишчиларга иш фаолияти учун барча шароитлар яратилган бўлиб, бепул тушлик ҳам ташкил қилинган. Ушбу тикувчилик корхонаси Қозоғистон, Туркманистон ва Россия каби давлатлар билан шартнома асосида турли маҳсулотларни етказиб беришни йўлга қўйган.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ