ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Қўшкўпир тумани "Янгилик" маҳалласида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор рахбари Ў.Б.Хусаинов маҳалладаги ёшлари билан учрашди.

Учрашувда ёшлар ўзининг мавжуд муаммолари бўйича мурожаат қилишди, Унда ёшлар томонидан 10 та кредит олиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик ва бошқа турли ҳил мазмундаги мурожаатлар келиб тушди.

2 нафарига асосли тушунтириш берилди. 2 нафарининг мурожаати жойида ижобий ҳал қилиниб, муддат талаб қилинадиган 6 та мурожаат назоратга олинди ҳамда тегишли тартибда ўрганиб чиқиш юзасидан ташкилотларга топшириқлар берилди.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари