ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
Бугун "Ифтиҳор" маҳалласида туман ҳокими Ж.Рахимов иштирокида ёшлар билан учрашув ташкил қилинди. Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, унда ёшлар ўзларининг мурожаатлари, таклифлари билан иштирок этдилар. Мурожаатларнинг кўпчилиги шу ернинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, аксариятининг ечими юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар бериб ўтилди.