ЁШЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Бугун Қўшкўпир туманида 2-сектор ҳудудидаги “Хонобод” маҳалласидаги “Ёшлар дафтари” га киритилган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг 10 нафарига 25 сотихдан ер майдони ажратиб берилди.
Унда вилоят прокуратураси 11-бўлим прокурори Камолиддин Раҳимов, туман прокурори Мақсуд Хожаев, туман ҳокимининг ўринбосари Ўлмас Раҳматиллаев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда ёшлар иштирок этдилар.
-Бугун мен 25 сотих ерга эга бўлдим, жуда хурсандман,-дейди ёшлардан Дармонжон Қурбонбоева.-Ушбу имкониятдан самарали фойдаланган ҳолда нафақат ўзимнинг бандлигимни, балки тадбиркорликни кенг йўлга қўйган ҳолда оила аъзоларимни иш билан таъминлашга ҳаракат қиламан.
Бугунги кунда “Хонобод” маҳалласида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 1190 нафарни ташкил этади. Шундан 111 нафари ёшлар дафтарига киритилган бўлиб, 26 нафарининг бандлиги таъминланган. Бугуннинг ўзида уларнинг сафи янада кенгайди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ