ЁШЛАР ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА

 

Қўшкўпир туманида “Ёшлар ойлиги” муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган бироқ ишга лаёқати бор 6 та оила фарзандларига Ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят Кенгаши томонидан тикув машиналари топширилди.

“Чаманзор” маҳалласида истиқомат қилувчи ишсиз Сетора Юсупова, “Иқбол” маҳалласида яшовчи имконияти чекланган Барчиной Арзонова, “Ошоққалъа” маҳалласида яшовчи имконияти чекланган Ферузабону Юсупова, “Қадрият” маҳалласида яшовчи Муҳайё Рустамова, “Кенагас” маҳалласида яшовчи Субҳида Шомуродовалар янги тикув машинаси совға қилинганлигидан хурсанд бўлдилар.

-Мен жуда хурсанд бўлдим,-дейди Субҳида Шомуродова.-Мен ушбу тикув машинасидан самарали фойдаланаман. Тикиш-бичишга имкониятим етади. Дугоналаримнинг куйлакларини тикиб бераман, янги ғоялар ўйлаб топиб бозор расталарига ҳам маҳсулотлар етказиб беришни мақсад қилдим. Келажакдаги орзуларим кўп. Ўзим дизайнерчиликка қизиқаман. Ўзимнинг тикиш услубимни ярата олсам, албатта, кийимлар кўргазмасини ташкил қиламан.

-Мен имконияти чекланган, бироқ қизиқиши, интилиши бор бўлган қизларни шогирдликка олмоқчиман,-дейди Ферузабону Юсупова.-Имконияти чекланган дегани унинг қўлидан ҳеч нарса келмайди деган эмас. Мен бугунги кунда буюртма асосида тикиш қилиб, ўз даромадимни ўзим топяпманми, бошқалар ҳам бунданда яхши ишларни қилишга муносиб деб ўйлайман.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари