ЁШЛАР_УЧРАШУВИ
Қўшкўпир тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Бобирбек Матрасулов "Полвон" ва "Ўрта қишлоқ" маҳаллаларидаги ёшлар билан учрашди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда ёшлар муаммо ва таклифлари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар олдилар. Ёшларнинг аксарият муаммоларига жойида жавоб берилиб, вақт талаб қиладиган масалаларни тегишли тартибда бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати