ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

Қўшкўпир туманида ҳомийлар томонидан эҳтиёжманд, вақтинча ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бундай эътибор ва ғамхўрликдан мамнун фуқаролар қўлларини дуога очиб, юртимизга тинчлик, соғлик-омонлик ҳукмрон бўлишини тиладилар.

-Бизни карантин пайтида муҳтарам Президентимиз қийин аҳволга ташлаб қўймади. Коронавирус  инфекцияси мамлакатимизга кириб келган бўлсада, ушбу вирусни юқтириб олган беморларни даволатиш билан биргаликда, биз каби халқини ҳам тушкунликдан, ҳам муҳтожликдан қутқарди,-дейди Шаҳзода Нурметова. –Мана ҳомийлар томонидан уйимизга тез-тез озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда. Бундан миннатдормиз. Эндиликда биз ҳам четда қараб турмаймиз, камбағалликдан чиқиш учун мамлакатимизда яратиб берилаётган имкониятлардан фойдаланиб иссиқхона ташкил қиламиз ва даромадга эга бўламиз.  

Бундан ташқари барча маҳаллаларда камбағалчиликка барҳам бериш ва оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари ишга жойлашганликлари  тўғрисида буйруқ ҳам қўлларига тутқазилди. Энди улар ишсиз эмас.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари