ЁЗ - ЎТМОҚДА СОЗ!

Ёзги оромгоҳда яратилган шароитлар, кўзни қувонтирадиган ҳар томонлама қулайликлар  болажонларни беҳад хурсанд қилди. Буни уларнинг юз-у кўзларида янграётган мамнунликдан, дилларидаги қувонч-у, тилда намоён бўлаётган хурсандчилик сўзларидан англаш қийин эмас.

 Болалик даврининг энг бахтли ва қувончли дамларини манашундай жўшқин лаҳзалар билан тасаввур эта оладиган болажонлар бугун ўзларини худди эртаклар оламида юргандек ҳис этмоқдалар. Тумандаги “Ҳумо” ва “Дўстлик” оромгоҳларига айни мавсумда 80 нафар болажонлар жалб қилинган бўлиб, бугун улар ҳар дақиқасини мазмунли ташкил этмоқдалар.  Чет тиллар, шахмат ва шашка спорт тўгараклари, тикувчилик тўгараклари, дам олиш хоналари, ўтказилаётган маънавий-маърифий, кўнгилочар тадбирлар уларнинг жон-у дили.

-Мен ўзимни бу оромгоҳда эртак қаҳрамонларидек ҳис этмоқдаман,-дейди “Дўстлик” оромгоҳида дам олаётган 13 ёшли Беҳруз Ниёзметов. – Кўплаб дўстлар орттирдим. Улар билан тадбирларда, тўгаракларда иштирок этяпман. Айниқса, шахмат спорт тури билан шуғулланишни жуда яхши кўрардим. Бу оромгоҳда барча тўгараклар қатори шахмат тўгараги ҳам ташкил этилган экан. Ўтказаётган ҳар бир куним жуда мароқли ва мазмунли ўтмоқда.

    Дам олувчилар маънавий оламини кенгайтириш,  тасаввурларини янада гўзаллик билан бойитиш мақсадида маънавият хоналаридан унумли фойдаланмоқдалар. Бадиий адабиётлар, болалар адабиёти, эртак китоблар, газета ва журналлар ўқиб, мутолааси билан шуғулланмоқдалар. Айниқса, спорт машғулотларида эса уларнинг дўстлиги янада мустаҳкамланмоқда.  

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари