ЭЪЗОЗ

 

“Ҳар қандай жамиятнинг ёши улуғ одамларга бўлган эътибори ва ғамхўрлиги унинг маданий даражасини белгилайди, десак муболаға бўлмайди. Соддагина, ўзбекона қилиб айтганда, кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг том маънода ажралмас қисмига айланган”
                                                                                                                                                                 Шавкат Мирзиёев

Ўзбек халқида азал-азалдан кексаларга ҳурмат-эътиборда бўлиш, уларни асраб-авайлаб, маслаҳатларига, насиҳатларига қулоқ тутиш инсонийлик хусусиятларидан биридир.

Вилоят ҳокими ўринбосари Б.Саидов, туман прокурори Б.Матрасулов байрам муносабати билан 100 ёшдан ошган кекса онахонлар холидан хабар олди.

Улар билан дилдан суҳбатлашиб, бугунги айём билан самимий табрикладилар ҳамда вилоят ҳокими Ж.Рахимовнинг табрикномасини ўқиб, байрам совғаларини топширдилар. 

Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари