ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМ
Қўшкўпир тумани Ҳайробод маҳалласидаги 20-сон умумтаълим мактабида нуронийлар билан учрашув ва давра суҳбати ташкил қилинди.
Унга маҳалладаги 60 йилдан ортиқ бирга яшаб келаётган, хозирда кексалик гаштини сураётган оила вакиллари ва уларнинг қариндошлари, маҳалла фаоллари ҳамда нуронийлар таклиф қилинди.
Мактаб ўқувчилари томонидан кексаларни эъзозлаш, меҳр-оқибат ҳақидаги шеър ва қўшиқлар йиғилганларда чуқур таассурот қолдирди. Бир гуруҳ нуроний отахон ва онахонларга "Нуронийлар" жамғармаси томонидан совғалар тақдим этилди. Улар кўрсатилган эътибордан ва ғамхўрликдан чексиз миннатдор эканликларини изҳор этиб, дуога қўл очдилар.
Бундай тадбирларни ташкиллаштириш ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эгадир.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати