Экспорт ҳажми ошмоқда

Қўшкўпир туманида экспорт ҳажми ошмоқда. Бу эса ўз навбатида ишлаб чиқариш объектларининг шиддат билан ривожланаётганликлари, қолаверса, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланаётганликнинг намунасидир.

2020 йил январь-май ойларида туманимиз корхоналари томонидан жами 3,032 млн. долларлик маҳсулотлар экспортини амалга ошириш режаси белгиланган бўлиб, бу эса ўз навбатида 119 фоизга бажарилди.

Яъни, амалда 3,594 млн. долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди. Жумладан, 1,297 млн. долларлик саноат маҳсулотлари  309 фоизга, 2,297 млн. долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 88 фоизга бажарилди.

Эндиликда корхона мутасаддилари жорий йил охиригача яна бир истиқболли лойиҳани амалга оширишни режалаштирган.  Унга кўра, корхоналар томонидан жами
7,6 млн. долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиши белгиланган.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари