Электрон дастурни кенгроқ татбиқ қилиш бўйича семинар
Қўшкўпир туманининг катта мажлислар залида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш дастури доирасида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг турли қатламлари, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” билан ишлаш бўйича олиб борилаётган ишлар устидан вилоят, туман (шаҳар), сектор, маҳаллалар кесимида тизимли ва доимий назорат ўрнатиш имкониятини берувчи ягона электрон тизим “e-aholi.uz” электрон дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 23 июль куни “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги кенгайтирилган ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, ушбу дастурга интеграциялашган “e-murojaat.uz” электрон дастурини маҳаллаларда кенгроқ татбиқ қилиш мақсадида семинар ташкил этилди.
Семинарда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш МЧЖ раҳбар ва ходимларидан Отабек Янгибоев, Аъзамжон Атабаев, Алишер Собиров, Дилмурод Аллаберганов, шунингдек, маҳалла вакиллари иштирок этдилар.
Семинар давомида дастурнинг афзалликлари, тизимнинг муқобиллиги, мобил ва тўлиқ версияси каби тушунтиришлар бериб ўтилди.