Энди депутатларнинг ўз хоналари бор
Қўшкўпир туман ҳокимининг ташаббуси билан туман ҳокимлиги биносида маҳаллий Кенгаш депутатлари учун алоҳида иккита хона ажратилди ва у зарур бўлган кўргазмали воситалар ва жиҳозлар билан таъминланди.
Халқ депутатлари туман Кенгашига 30 нафар депутат сайланган. Туман Кенгаши қошида беш доимий комиссия тузилган ва мамлакатимизда фаолият юритаётган бешта партиядан сайланган депутатлар гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Ушбу хона уларнинг тўлақонли ва талаблар даражасида иш олиб боришларига хизмат қилади.
Ҳар бир депутат ушбу хонага келиб сайловчиларни қабул қилиши, уларнинг мурожаатлари асосида иш олиб бориши, доимий комиссиялар ва депутатлик гуруҳлари аъзолари йиғилишлар ўтказиб, зарур бўлган масалаларни муҳокам қилишлари, сессияга тайёргарлик кўришлари мумкин. Шунингдек, ушбу хонада сенат аъзоси Гавҳар Дурдиеванинг қабули ҳам уюштирилади.