Хоразм вилоятида 2020 йилнинг 3-чораги якунларига кўра иш ҳақи таҳлиллари (қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликдан ташқари) энг юқори иш ҳақи банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик соҳасида ишловчи ходимларга тўланганини кўрсатди. Яъни, ушбу соҳада ишловчиларнинг ўртача иш ҳақи 5240,3 минг сўмни ташкил қилган. Шунингдек, ташиш ва сақлаш (4156,3 минг сўм), саноат (2606,8 минг сўм), қурилиш (2443,5 минг сўм), ахборот ва алоқа (2433,5 минг сўм) соҳасидаги корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг ўртача иш ҳақи ҳам нисбатан юқори бўлган.