Ёнғин хавфсизлиги ойлиги

Қўшкўпир туманида «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» ўтказилмоқда

Қиш фаслида иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёжнинг ошиши ёнғин хавфини ортишига сабаб бўлади.

Ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида юртимизда жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабрига қадар  «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» ўтказилмоқда. 

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, аҳоли турар жойларини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш ҳамда ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлиги бўйича комплекс чора- тадбирларни амалга оширишдан иборат.

Ойлик доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этиш ва унинг талабларига риоя қилиш – ўз фойдамизга хизмат қилишини унутмайлик!

Азиз юртдошлар!
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг!

Унутманг, хавфсизлигингиз ўз қўлингизда!

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари