Ёнғин хавфсизлиги ойлиги

Қўшкўпир тумани ФВБ ҳодимлари томонидан  "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида Халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида қутқарувчилик касбига қизиқтириш мақсадида "Қутқарувчи шарафли касб" ва "Мен қутқарувчи бўламан" мавзуларида давра сухбатлари ўтказилмоқда.

Бундан ташқари содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ҳамда ёнғинларда тўғри ҳаракат қилиш, ис-газидан заҳарланишлар ва ҳаво-газ аралашмасининг чақнашини олдини олиш бўйича йўриқнома ва профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари