Ердан самарали фойдаланиш-давр талаби

         “Сен ерни боқсанг, ер сени боқади”, “Изланган имкон топар”, “Меҳнатнинг таги-роҳат” деган мақоллар халқимиз орасида бежизга айтилмаяпти. Уларнинг моҳияти шунчалик чуқурки, унинг туб негизида инсон турмуш-тарзи мужассамлигини кўриш, ҳис этиш мушкул эмас албатта.

         Айниқса, ҳозирги пандемия шароитида, яъни, коронавирус инфекцияси инсоният бошидан кечаётган тахликали дамларда ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш, бўш қолдирмаслик бугуннинг талабига айланди.

         Қўшкўпир тумани кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Нураддин Нуруллаев ҳам ердан самарали фойдаланиб, истиқболга эришаётган, нафақат оиласи, балки халқимизнинг фаровонлигига ҳиссасини қўшиб келаётган илғор, шижоатли фермерлардан биридир.

Унинг раҳбарлигидаги “Нурулла” фермер хўжалиги пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослаштирилган бўлиб, бундан ташқари қўшимча олма ва узум маҳсулотлари етиштириладиган боғ яратилган. Шунингдек, 90 бош наслли мол, 120 бош қўй боқилмоқда. Ҳар йили асалариларининг тенгсиз маҳсулотлари эса халқимиз дастурхонини таъминламоқда.

         Илғор фермер ҳар йили пахта ва буғдой топшириш бўйича шартнома режасини биринчилардан бажариб келмоқда.

         -Инсон ҳамиша юксак мақсад сари одимлаши керак,-дейди фермер Н.Нуруллаев.-Ҳар қандай улуғ мақсаднинг тагида ҳаракат ва меҳнат ётади. Меҳнат қилган инсон ҳеч қачон кам бўлмайди. Ҳозирги кунда чорвачиликни ривожлантиряпмиз. Эндиликда ниятларимиз кўп, сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлашни ҳам кенг йўлга қўйишни мақсад қилганмиз. Агар биз фаолиятимизни кенгайтирсак, ишчилар сони янада ошади.

         Бугунги кунда ушбу фермер хўжаликда доимий ишчилар 37 нафарни ташкил қилмоқда.  Пишиб етилган маҳсулотларни йиғиштириш мавсумида эса кўплаб ишчиларга талаб ортади.

         Ҳа, фермер хўжалик ўз-ўзидан бундай манзара касб этгани йўқ. Кунни тунга, тунни кундузга улаб, ором нелигини билмаган фермер ўзининг ҳалол меҳнати, тиришқоқлиги, қалбидаги юксак шижоати ва мақсади ила халқнинг дуосига сазовор бўлиб, истиқболга эришиб келмоқда.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари