Ёш иқтидор соҳибаси Республикада тақдирланди

“Мен эшитган эртаклар”
мени ёзувчи Худойберди Тўхтабоев билан учраштирди,-
дейди Қўшкўпир тумани 44-сон мактабнинг 3-синф ўқувчиси Нилуфар Аллаберганова.

-Мен эсимни билганимдан бери бувижоним тилидан тарбиявий аҳамиятга эга эртаклар эшитиб келмоқдаман. Бугунга қадар тинглаган эртакларимнинг саноғи йўқ. Ушбу анъана эса мени ўз устимда ишлашга, яхшиликка етакловчи эртаклар ёзишга ундади. Янгиликларга бой кўплаб эртаклар ёздим. Бир куни газеталарни ахтараётиб, “Мен эшитган эртаклар” танловига марҳамат! деган эълонга кўзим тушди ва шу танловда иштирок этишни мақсад қилиб, ўз ижодий ишларимни Республика болалар кутубхонасига жўнатдим.

Маълум вақт ўтгач мени пойтахтимизга тақдирлаш учун чақириб қолишди. Бу фурсатни эса ҳаётимдаги энг унутилмас, бахтли лаҳзаларга бой кун деб ҳисобладим. Чунки, мен Пойтахтимизга бориб ёзувчи Худойберди Тўхтабоев билан учрашдим, суҳбатлашдим, ёзган эртакларимни айтиб бердим. Китоб ўқиш ҳамиша яхшиликка етаклашини, манашундай буюк инсонлар билан учраштиришини чуқурроқ англадим.
Ёш иқтидор эгасининг таассуротлари билан қизиқар эканмиз, тарбия, таълим аввало оиладан, ота-она эътиборидан иборат эканлигини англаш қийин эмас.

Нилуфар Аллаберганова танловда 3000 дан ортиқ тенгқурлари ичида фаол иштирок этди. Яъни, Республика болалар кутубхонаси томонидан диплом билан тақдирланди. Туманимиздан Нилуфарга ўхшаган яна кўплаб ёшлар ҳам ўша саҳнада иштирок этиши мумкин эди. Ёшларимизда иқтидор бор, истеъдод бор, ташаббуслар бисёр. Бироқ уларни оилада, таълим масканларида қўллаб-қувватлаб, мақсади томон йўналтира олиш лозим. Зеро, келажак бугундан бошланади.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари