Инсонлар кўнглига қулоқ тутиш, уларнинг дард-у ташвиши билан қизиқиш, муаммоларига атрофлича ечим топиш саодатли, савобли иш.
Ўтган яқин кунларда Қўшкўпир туманининг “Гулзор” маҳалласида истиқомат қилувчи Ойсултон Аннамуротова ҳамда “Маданият” маҳалласида яшовчи Ленинза Алиевалар тадбиркорлик билан шуғулланиш, нон ёпиш орқали аҳолининг мушкулини осон қилиш истаги борлигини билдириб ўтган эдилар.
Туманнинг фаол тадбиркорлари, маҳалла фаоллари томонидан ушбу хонадонларга тандир қуриб берилди. Эзгуликка йўғрилган ушбу амаллар барча маҳаллаларда давом этмоқда.