Эҳтиёжманд оилаларга қорамол тарқатилди

Бугун мамлакатимизда карантин пайти бўлишига қарамасдан ҳеч бир инсоннинг турмуш тарзи, яшаш шароити, ижтимоий аҳволи давлатимиз назаридан четда қолаётгани йўқ. Бу борада тизимли ва салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилаш мақсадида Қўшкўпир туманида ҳам эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бўлган, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган оилаларга ёрдам қўли чўзилмоқда.

Уларга бугунги кунда коронавирус пандемияси туфайли озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиб, пул маблағлари, моддий ёрдамлар берилаётган бўлса, қўшимча тарзда, яъни, камбағалликдан олиб чиқишга кўмаклашиш мақсадида тумандаги 52 та эҳтиёжманд оиланинг ҳар бирига  имтиёзли кредит асосида бир бош қорамол уйларига етказиб берилди.

-Ҳар бир хонадон ўзини ўзи боқиш имкониятига эга бўлар экан, бу жуда яхши кўрсаткичдир,-дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томорқа ва тадбиркорлик бўлими гуруҳ раҳбари Муродбек Одамбоев.-Аҳолига етказиб берилган қорамоллар эса улар учун фойдадан ҳоли эмас. Бир йўла қорамоллар бир оилани сут маҳсулотлари, яъни, сут, қатиқ, творог, қаймоқ билан таъминласа, иккинчи томондан эса наслини кўпайтириб, хонадон иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсата олади.

Ҳа, эртангимиз бугундан, бугунимиз кечаги кундан фарқ қилади. Ҳаётимизда юксалишлар, тараққиёт жўш урмоқда. Фақатгина биздан талаб қилинаётган шундай нарса борки, бу ҳам бўлса меҳнат ва ҳаракатдир. Меҳнат ва ҳаракат бор жойда ҳеч қачон қоқилишлар, тўсиқлар бўлмайди. Бу ҳаётда синалган ҳақиқат.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари