ФИКРЛАР ЎРГАНИЛДИ, ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ

Қўшкўпир туманининг “Ошоққалъа” маданият уйида ИИО ФМБ туман бўлими ташаббуси билан “Уч авлод учврашуви” тадбири ташкил этилди.


Унда вилоят ИИБ бошлиғи, вилоят фахрийлар Кенгаши раиси, ИИО ФМБ туман бўлими бошлиғи, туман прокурори, шунингдек, ички ишлар соҳасидан нафақага чиққан фахрий ходимлар, соҳада эндигина иш бошлаган ва фаолият олиб бораётган ёш ходимлар, аҳоли вакиллари иштирок этдилар.


Ўзаро фикр алмашиш, тажрибаларни ўртоқлашиш мақсадида ташкил қилинган ушбу учрашув чинакам савол-жавобларга айланиб кетди.


Тадбир сўнгида “Уч авлод учрашуви” вакиллари бир пиёла чой устида суҳбатни давом эттирдилар.


Янграган куй-қўшиқ, дилтортар наволар уларнинг қалбига янада хушнудлик олиб кирганини нигоҳларидан кўриш мумкин.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари