ФУҚАРО МУРОЖААТИ ҲАЛ ЭТИЛДИ Июнь 12, 2020 Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов “Янгилик” маҳалласида истиқомад қилувчи имконияти чекланган I гуруҳ ногирони Алижон Юсуповга ногиронлик аравачаси топширди. Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари Содиқжон Турдиев ҳам иштирок этди. -Анча йиллардан бери бахтсиз ҳодиса туфайли юролмай қолгандим,-дейди фуқаро Алижон Юсупов. –Охирги пайтларда ташқарига чиқолмай қолдим ва аравачага муҳтожлик сездим. Аравача сотиб олишга имконим бўлмагач, туман ҳокимлигига мурожаат қилдим. Мурожаатим ижобий ҳал этилиб, мана бугун аравача олиб келиб беришди. Мен бундан жуда бахтиёрман. Туман ҳокимлигига ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Энди тоза ҳавони айланишда, одамлар билан мулоқот қилишда ҳеч кимга оғирлигим тушмайди. А.Юсуповга аравача топширилар экан, тез орада соғайиб, ойёққа туриб кетишини тиладилар. Постни тарқатинг: