Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов яқинда фуқаролар қабулини ўтказган пайтда Хадра қишлоғининг “Ўрта қишлоқ” маҳалласида истиқомад қилувчи Олтиной Маҳмудова ўз маҳалласига янги трансформатор ўрнатиб бериш бўйича мурожаат қилган эди. Ушбу фуқаронинг мурожаати ўрганилиб, асосли деб топилди ва туман ҳокимининг топшириғи билан туман электр тармоқлари корхонаси томонидан янги трансформатор ўрнатиб берилди.
-Халқ билан мулоқот ҳақиқатдан ҳам муаммо ечимининг самарали усули эканлигини яна бир бор тўла англадим,-дейди фуқаро. -Чунки мен қабул жараёнида иштирок этганимда масаламиз бунчалик тез ҳал қилинишини кутмаган эдим. Туман ҳокимлигига ўз миннатдорлигимни билдираман. Энди маҳалламизда электрь тоқи борасида муаммолар бўлмайди.