Инсонларнинг дарду ташвиши билан яшаш, уларнинг қалбига қулоқ солиб, муаммоларини тинглаш ва ечимига алоҳида эътибор қаратиш бугуннинг долзарб масалаларидан биридир. Инсонларнинг оғирини енгил қилиш, муаммо ва масалаларини ҳал этиш, шунингдек, мурожаатларини қаноатлантириш мақсадида Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳар ҳафтада фуқаролар қабулини ўтказиб келмоқда. Кеча бўлиб ўтган қабул жараёнида “Хайробод” маҳалласида яшовчи фуқаро Зебо Матмуродова озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжи борлигини билдирган эди. Бугун туман ҳокими ушбу фуқаронинг уйига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.
-Эътибор ва ғамхўрликдан мамнунман,-дейди фуқаро Зебо Матмуродова, -Орадан бир кун ўтмасдан мурожаатим ҳал бўлди. Энг қувонарлиси, мени бандлик масаламга ҳам эътибор қаратилди.
Шунингдек, туман прокурори М.Хожаев, ҳоким ўринбосари С.Худайбергановалар томонидан уларнинг яшаш шароити, муаммолари ўрганилди.