ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ - МУАММО ЕЧИМИНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ

Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда жами 12 нафар фуқаро ўз мурожаатлари билан иштирок этди.

         -Фарзандимнинг тарбияси учун нафақа пули тўғирлаб беришда амалий ёрдам берсангиз,-дейди Ғозовот қишлоғи, “Шеробод” маҳалласида истиқомад қилувчи Дилдора Каримова. Шунингдек, Қатоғон қишлоғи “Тараққиёт” маҳалласида яшовчи фуқаро Барно Ортиқова томонидан эса эски дукон ўрнига янгисини қуриш ва кенгайтиришда рухсат сўралди.

Бошқа фуқаролар томонидан ҳам ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун ер ажратиб бериш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Ушбу мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, тез фурсатда бажарилиши юзасидан тегишли ташкилотларга ҳоким томонидан топшириқлар берилди.

        

         ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари