ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
Қўшкўпир тумани “Кўназей” маҳалласида туман ҳокими Ж.Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Қабулда 15 нафарга яқин фуқаролар томонидан мурожаатлар келиб тушди. Фуқаролар фарзандларини мактабга жойлаш, имтиёзли даволанишга йўлланма олиш, пенсияни расмийлаштириш, ишга жойлашиш масалаларида ёрдам сўраб мурожаат қилишди.Шунингдек, бир қатор мурожаатлар турар-жой коммунал хўжалигига оид.
Мурожаатларнинг бир қисми жойда ҳал этилди, қолганлари бўйича масъул ходимларга топшириқлар берилди.