ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Рахимов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Мазкур қабулда жами 20 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида бандлик, уй-жой, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйҳатга олиниб, 6 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ