ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ва маъсуллар иштирок этдилар.
Ўтказилган қабулда фуқаролар уй-жой, даволанишда моддий ёрдам, кредит, иш билан бандлик, электр энергияси, газ таъминоти ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар.
Мурожаатлар тегишли тартибда мутасадди раҳбарларга ва ҳоким ўринбосарларига йўналтирилди ва ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ