ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги фуқаролар билан қабули бўлиб ўтди.
Унда 25 нафар фуқаролар ўзларининг муаммолари билан мурожаат қилишди. Мазкур мурожаатларнинг асосий қисми ижтимоий ва моддий ёрдам масаласида, уй-жой билан таъминлаш, турар жойини таъмирлашда амалий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этди.
Ушбу мурожатлар ижобий ҳал этилиши учун мутассадди ташкилот раҳбарлари белгиланиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ