ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
Бугун Қўшкўпир туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Ўразметов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Қабулда жами 20 та, асосан тадбиркорлик, кадастр хизмати, бандлик, газ, электр энергия, моддий ёрдам, кредит, турар жой каби масалалар билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларнинг кўпчилиги шу ернинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, аксариятининг ечими юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ