ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ

Бугун Қўшкўпир туман ҳокимлиги биносида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Ўразметовнинг  навбатдаги фуқаролар билан қабули бўлиб ўтди.

Қабулда сектор раҳбарлари, тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда муаммоси мавжуд фуқаролар иштирок этишди.

Мазкур қабулда фуқаролар моддий ёрдам, уй-жойни таъмирлаш, газ, электр энергия таъминоти ва шу каби бошқа муаммолар билан мурожаат қилишди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Ўразметов томонидан ҳар бир фуқаронинг муаммоси тингланиб, ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари