ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
Қўшкўпир тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Ўразметовнинг навбатдаги фуқаролар билан қабули бўлиб ўтди.
Қабулда жами 21 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Фуқаролар моддий ёрдам, кредит ажратиш, иш билан таъминлаш, электр энергияси, газ таъминоти ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар.
Мурожаатлар тегишли тартибда мутасадди раҳбарларга ва ҳоким ўринбосарларига йўналтирилди ҳамда 8 та мурожаатлар жойида ҳал этилди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати