ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
Бугун Қўшкўпир туман ҳокимлигида Хоразм вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Ботир Саидов фуқаролар қабулини ўтказди.
Қабулда ҳоким ўринбосарлари, тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда муаммоси мавжуд фуқаролар иштирок этишди.
Мурожаатларнинг асосий қисми ишга жойлашиш, уй-жой таъминоти, даволаниш учун моддий ёрдам, электр энергияси, газ таъминоти, кредит олиш ва кадастр билан боғлиқ масалалар хусусида бўлди.
Мурожаатларнинг кўпчилиги шу ернинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, аксариятининг ечими юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати