ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
Бугун Қўшкўпир туман ҳокимлигида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Ўразметовнинг навбатдаги фуқаролар билан қабули бўлиб ўтди.
Қабулда мурожаатларнинг асосий қисми тадбиркорлик, ишга жойлашиш, уй-жой таъминоти, даволаниш учун моддий ёрдам, электр энергияси, газ таъминоти, кредит олиш ва кадастр билан боғлиқ масалалар хусусида бўлди.
Мурожаатларнинг кўпчилиги шу ернинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, аксариятининг ечими юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати