ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ

 

Бугун Қўшкўпир тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Санжарбек Ўразметовнинг навбатдаги фуқаролар билан қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида аҳоли томонидан билдирилган даволаниш, уй-жой таъмири, йўл,  бандлик, кредит,  моддий ёрдам ва шу каби бошқа масалалар билан боғлиқ  29 тадан ортиқ мурожаатлар тингланди.

Мурожаатларнинг баъзилари шу ернинг ўзида ҳал қилинди. Қонуний жиҳатдан ечим топиш имкони бўлмаган мурожаатлар бўйича  фуқароларга  тушунтиришлар берилди ва муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари