ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
Бугун Қўшкўпир тумани ҳокими Бобурбек Эгамовнинг навбатдаги фуқаролар билан қабули бўлиб ўтди.
Қабулда 38 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг асосий қисми ишга жойлашиш, уй-жой таъминоти, даволаниш учун моддий ёрдам, кредит олиш ва кадастр билан боғлиқ масалалар хусусида бўлди.
Мурожаатларнинг кўпчилиги шу ернинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, аксариятининг ечими юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати